19:39 / 02.09.2015
6934

Андижон вилоятида 97та қўшма корхона фаолият юритмоқда

Андижон шаҳридаги «Уз Донг Жу Пэинт Ко» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ўз фаолиятини 1995 йилда GM Uzbekiston учун лок-бўёқ ишлаб чиқаришдан бошлаган. Қисқа вақт мобайнида қурилиш ва индустриал материаллар, тара ва автомобилларга резина маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

"Корхонамизда тайёрланган металл банкаларга турли рангдаги лок-бўёқлар қадоқланиб, истеъмолчиларга етказиб берилади. Корхонамизда 600 нафардан ортиқ ўз ишининг усталари томонидан йилига 780 мингта сифатли ва турли шаклдаги банкалар ишлаб чиқарилмоқда", - дейди цех бошлиғи Валишер Муродалиев.

Кейинги йилларда Хитой ва Ҳиндистондан янги дастгоҳларнинг келтирилиши маҳсулот турини кўпайтириш билан бирга, экспорт имкониятини ҳам яратган. Жумладан, 2015 йил биринчи ярим йилликнинг ўзида 337,8 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.

Top