11:17 / 02.09.2015
3455

Дик Чейни: "ИШИД" АҚШда 11 сентябрдагига ўхшаш фожиани такрорлаши мумкин

АҚШнинг собиқ вице-президенти Дик Чейни CNN телеканалига интервью берар экан, "ИШИД" томонидан АҚШ ҳудудида террористик хуруж тайёрлаётгани бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

“Ўйлайманки, биз 11 сентябрдаги сингари фожиага яна бир бор дуч келишимиз мумкин ва бу сафар янада кўпроқ одамнинг ҳалокатига сабаб бўладиган қуроллардан фойдаланилади”, – дея қайд этди Чейни. Унинг фикрича, "ИШИД" жангарилари ўз ҳужумларида кимёвий ёки биологик қуролдан фойдаланиши мумкин.

Чейнининг таъкидлашича, "ИШИД" айни пайтда АҚШ фуқароларини ёллаб, ўз юртига қайтганидан сўнг теракт содир этиш ёки бошқаларни ҳам ортидан эргаштириши учун етарлича имкониятларга эга.

Top