08:15 / 02.09.2015
4374

Пентагон: КХДРда Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишга имконият йўқ

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер йирик масштабли қуролли можаро келиб чиққан тақдирда, КХДРда Жанубий Корея устидан ғалаба қозонишга ҳеч қандай имкониятлар йўқ эканини маълум қилди, дея хабар тарқатди Reuters агентлиги.

“Биз КХДР ҳукумати улар томонидан уюштириладиган ҳар қандай ташвиқот жавобсиз қолмаслигини тушуниб етишига эришишимиз керак. Шу билан бирга, улар биз ва Жанубий Кореядаги иттифоқчиларимиз устидан ғалаба қозонишга ҳам имконсиз”, – дея қайд этди у.

Картер зарурат туғилган тақдирда, иттифоқчилар ва ҳамкорлар томонидан Корея Республикасини қўллаб-қувватлаш заруриятини ҳам таъкидлаб ўтди.

Top