14:01 / 02.09.2015
7684

Тожикистон президенти фуқароларни икки йиллик озиқ-овқатни ғамлаб қўйишга чақирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат фуқароларини иқтисодий инқироз туфайли икки йиллик озиқ-овқатни ғамлаб қўйишга чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мана бир неча йилдирки биз халқни икки йилга олдинга озиқ-овқат ғамлаб қўйишга чақирамиз. Бу жуда муҳимдир. Айниқса бу йили мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сероб бўлган пайтда бундай имкониятдан ҳар бир оила фойдаланиб қолиши лозим”, деб айтмоқда президент.

Раҳмон жорий йилда дунёдаги геосиёсий вазият, миллий валюталарнинг қадрсизланиши ва жуда совуқ кузги-қишки мавсум мамлакат аҳолисининг турмушига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Бироқ шу билан бирга Раҳмон 2015 йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида омадли келганини ва ҳар бир оила бу имкониятдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top