14:45 / 02.09.2015
3254

Уолл-Стритда Ўзбекистон байроғи юқори кўтарилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги диққатга сазовор жойлардан бири Уолл-Стритда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 24 йил тўлгани муносабати билан маросим ўтказилди. Бу маросим вақтида Ўзбекистон давлат байроғи юқори кўтарилиб, ҳилпиратилган.

"Жаҳон" АА маълумотига кўра, ушбу маросим Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги дипломатик миссияси ва Америка-Туркистон ассоциацияси ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Маросим вақтида Ўзбекистон мадҳияси ҳам ижро этилган. Қайд этилишича, 15 метр баландликка кўтарилган Ўзбекистон байроғи кейинги 7 кун давомида ҳилпираб туради.

Байрам меҳмонларига ўзбек мусиқаси ва миллий рақсларидан намуналар намойиш этилган.

Top