11:07 / 03.09.2015
3359

Ўзбекистон миллий банки 95 инвестицион лойиҳани чет эл банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирди

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки чет эл банкларининг кредитлари ҳисобидан 95 инвестицион лойиҳани молиялаштирди. Бу ҳақда банк сайтида жойлаштирилган хабарномадан маълум бўлди.

Лойиҳаларнинг умумий қиймати 4.34 млрд долларни ташкил қилган.
Банк маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ҳажмини ўстириш ва ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича экспортчи корхоналар ташкил қилиш лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Хусусан, ушбу соҳага йил бошидан буён банк томонидан 175 млрд сўм кредит ажратилди.
Истеъмол ва ноистеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган кредитлар миқдори йил бошидан буён 314 млрд сўмни ташкил қилди.

Top