10:27 / 03.09.2015
2107

Си Цзиньпин дунёни ўзаро ҳурмат асосига муносабат қуришга чақирди

ХХР раиси Си Цзиньпин дунёнинг барча давлатларини Иккинчи Жаҳон уруши якунларидан сабоқ чиқаришга ҳамда муносабатларни ўзаро ҳурмат асосига қуришга чақирди.

“Бугунги дунё ҳам тинч эмас. Уруш таҳдиди ҳозиргача инсоният боши узра қилич мисол турибди. Шу боис тарих сабоқларидан тўғри хулосалар чиқариб, бутун дунёда тинчликни ҳимоя қилишимиз керак”, - деди у Пекинда Иккинчи Жаҳон уруши якунининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган парад чоғида.

Хитой етакчиси фақат ўзаро ҳурмат, тенгликкина тинч-тотув ҳаётни ва барча давлатларнинг гуллаб-яшнашини таъминлаб беришини таъкидлаб ўтди.

Top