10:31 / 04.09.2015
9924

23 ёшли талаба вафотидан сўнг Душанбе ИИБнинг тўрт милиционери ўлдириб кетилди

Тожикистон пойтахти Душанбега туташ Вахдат шаҳар ички ишлар бўлимига уюштирилган босқинчилик туфайли тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди, дея хабар берди РИА “Новости”.

Ҳужум уюштирган етти нафар жиноятчи яширинган.

Ахборот манбасининг маълум қилишича, жиноятчилар ҳужум олдидан маҳаллий ҳарбий қисмдан катта миқдорда ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ўғирлаб чиқишган.

“Босқинчилар — 23 ёшли талаба Умар Бобожоновнинг яқинлари ва қариндошларидан иборат гуруҳдир”, – деди Тожикистон ИИВдаги ахборот манбаси.

Маълумотларга кўра, таътил вақтини Тожикистонда ўтказаётган Санкт-Петербург давлат университети талабаси Бобожонов 28 август куни соқол ўстириб юргани учун Вахдат ИИБга олиб келинган. 29 август куни эса кўплаб тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 3 сентябрь куни эса Бобожонов вафот этган. Тожикистон ИИВ раҳбарияти мазкур ҳолатлар бўйича жиноий иш қўзғатган.

Милиция ходимлари ўлимидан сўнг пойтахт Душанбе шаҳри кўчаларида патруллик қилиш кучайтирилган ва оператив тузилмаларда хавф тревогаси эълон қилинган.

Top