00:15 / 04.09.2015
2895

Боғдодда портлашлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Ироқ пойтахти Боғдоднинг турли туманларида содир этилган портлашлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Шаҳарнинг шарқий даҳаси Аминдаги бозорда юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди.

Шаҳарнинг шарқий қисмидаги Зафароний туманидаги портлашда 2 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши яраланди. Боғдоднинг шимолидаги Сулайҳ туманида яна 2 киши ҳалок бўлди.
Яна 5 киши Боғдоднинг шиалар яшайдиган даҳаларидаги 2 та портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

Top