19:43 / 04.09.2015
3216

Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали делагацияси Ўзбекистонда ортопедик нуқсони бўлган болаларни бепул операция қилади

2015 йил 7-8 сентябрь кунлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар ортопедияси ва травмотологияси бўлимида Корея Республикаси мутахассислари томонидан ортопедик нуқсони бўлган болалар бепул операция қилинади. Бу ҳақда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, кореялик мутахассислар 7-8 сентябрь кунлари “Соғлом авлод учун” фондининг Тиббий-ижтимоий маркази (Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй), 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариран” қариялар уйи ва 10-11 сентябрь Навоий шаҳри Халқаро аэропорт биносида ҳам бепул тиббий хизматларни кўрсатади.

Маълумот ўрнида, 2014 йилнинг 22-29 июнь кунлари Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, жами 1000 нафардан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган. Ин Ха Университети госпитали ва “Соғлом авлод учун” фонди ўртасидаги ўзаро алоқалар 2011 йилда йўлга қўйилган.

Top