22:02 / 04.09.2015
13916

ОАВ: тўйларда Love Story намойиш этиш урф бўлмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли бурчакларида бўлаётган тўйларда янгича урф-одатлар жорий этилмоқда. Жумладан, йирик шаҳарларда келин-куёвнинг севги қиссаси акс этган видеолавҳалар – Love Story намойиш этиш, ёшларнинг вальс тушиши урф бўлмоқда.
“Оила даврасида” чоп этилган мақолада бундай урф-одатларнинг тўйларда кузатилиши устида мулоҳаза юритилди.

Келин ва куёвнинг вальс тушиши ҳақида фикр юритаркан, материал муаллифи “Куёв бўлмиш бир умрлик жуфти ҳалолини ҳаммага реклама қилгандек, кўз-кўз қилиши шартмиди?” деб савол беради.

Бундан ташқари, муаллифнинг фикрича, бу анъаналар тўйда иштирок этаётган балоғат ёшидаги ўғил-қизларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин: “Тўйга келганларнинг ярми балоғатга етган ўғил-қизлар. Бу “шаҳзода ва малика”мизнинг ўрнига ҳозир нечтаси ўзини қўйиб кўришди экан? Ҳамма нарсанинг ҳам чек-чегараси бўлиши керак эмасми?”.

Top