01:28 / 04.09.2015
3819

Порошенко ҳашамат учун солиқ киритмоқчи

Украина президенти Пётр Порошенко солиқ ислоҳоти доирасида ҳашамат учун солиқ киритилиши имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Украина миллий ислоҳотлар кенгаши йиғилишидаги материалларда айтилмоқда. 

“Давлат раҳбари бадавлатлик ва ҳашамат буюмларининг солиққа тортилиши киритилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди”, деб айтилмоқда ҳужжатда.

Порошенко, шунингдек, меҳнат ҳақи фонди очиқ-ойдинлигини рағбатлантириш зарурлигини айтди. “Солиққа тортиш даражаси иқтисодиёт риожланиши ва янги ишчи ўринлари яратилишини тўхтатмаслиги керак”, деб айтди Украина президенти.

Порошенконинг айтишича, янги солиқларнинг киритилишида ижтимоий тўловлар, жумладан пенсиялар ҳажмининг камайишига йўл қўймаслик керак.

Top