15:10 / 04.09.2015
1975

Қозоғистон ва Туркия мудофаа саноатида ҳамкорлик режасини тузиб чиқишди

Остонада мудофаа саноати масалалари бўйича Қозоғистон-Туркия ҳамкорлик комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида икки давлат экспертлари 2015-2018 йилларда мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорлик харитасини кўриб чиқишди. Унга бир қатор ўзгартириш ва таҳрирлар киритилди.

Маълум қилинишича, ҳужжат шу кунларда имзоланади.

Top