06:19 / 04.09.2015
2828

Саудия Арабистони қироли Россияга октябрь-ноябрь ойлари ташриф буюриши мумкин

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд Россияга 2015 йилнинг охиригача ташриф уюштирмоқчи, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Биз Саудия томонга таклиф юбордик, Ар-Риёддан давлатлар етакчиларининг ишчи жадвалларини мослаштириш бўйича таклифлар кутиб қолмоқдамиз”, деб айтди Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манба.

Манба, шунингдек, қирол октябрь-ноябрда ташриф буюриши эҳтимоли кўпроқ деб айтди.

Аввалроқ Лавров Саудия Арабистони қиролига Россияга ташриф буюриши ҳақида таклиф билдирилганини тасдиқлаган эди.

Top