18:17 / 05.09.2015
3553

Кирби Саймон жамғармаси Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ёрдам кўрсатди

29 август куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчиси Браян Ансельман Кирби Саймон жамғармаси томонидан тақдим этилган моддий ёрдамни Миробод туманидаги Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига аъзо 225 кам таъминланган оила вакилларига етказди. Браян жамғармадан грант олиб, ушбу маблағларни кўзи ожизлар жамиятига ёрдам тариқасида топширди.
Кирби Саймон номли хайрия жамғармаси 1995 йилда Тайванда ҳалок бўлган дипломат Кирби Саймон номини олган. Ташкилотнинг вазифаси дипломатик миссиялар ва уларнинг оилаларига кўмак кўрсатиш, уларнинг профессионал фаолияти учун кенгроқ имкониятлар очиб беришдир.

Top