10:47 / 05.09.2015
7813

Саудия қироли учун Вашингтондаги меҳмонхонага олтин мебель олиб келинди

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд АҚШ президенти Барак Обама билан музокаралар учун Вашингтонга ташриф буюрди. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар бермоқда.

У Вашингтондаги Four Seasons тармоғи меҳмонхонасига жойлашган. У билан бирга Вашингтонга минг киши ташриф буюрди. Меҳмонлар учун махсус муассасага олтин мебеллар, кўзгулар, чироқлар олиб келишди. Шунингдек, гараж полига қизил гилам тўшалган.
Меҳмонхонанинг стандарт хонасида бир кеча тунаш нархи 500 долларга тенг. Люкс тоифасидаги энг арзон хона нархи – минг доллар. Қирол 222 ўринли меҳмонхонани бир неча кунга тўлалигича банд қилган.

Бундан ташқари, The Wall Street Journal мухбири Twitter’да қирол кортежи расмини жойлаштирди. У S тоифасидаги Mercedes-Benz ва Cadillac Escalade машиналарининг охири кўринмайдиган қаторидан иборат.

Top