17:30 / 05.09.2015
2971

Сноуденга Бьёрнсон мукофоти топширилди

Норвегиялик ёзувчи ва гуманист Бьёрнстерне Бьёрн номли нуфузли мукофот АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходим Эдвард Сноуденга тақдим этилди. Тақдирлаш маросими Норвегиянинг Молде шаҳрида бўлиб ўтди, аммо унда Сноуденнинг ўзи иштирок этмади.

Норвегия адлия вазирлиги Сноуден Россия орқали Норвегияга келган тақдирда унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслигига ҳеч қандай кафолат бера олмаслигини маълум қилди, шу боис Сноуден маросимга ташриф буюра олмади.
Сноуден видеоалоқа орқали тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, суд орқали Норвегияга бориш ҳуқуқини талаб қилишини ва бир йилдан сўнг ўзига тегишли мукофотни олиб кетишини айтди.

Мукофот 2004 йилда жорий қилинган бўлиб, адабий ва фалсафий қарашларни ёйиш, шунингдек, Бьёрнсон руҳида сўз эркинлигини ҳимоя қилиш учун топширилади. Премиянинг пул мукофоти 100 минг крона ёки 12 минг долларни ташкил қилади.

Top