21:12 / 06.09.2015
8609

Греция АҚШнинг талабига кўра Россияга ўз осмонини ёпишдан бош тортди

Греция ҳукумати Сурияга гуманитар ёрдам етказаётган Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпишни талаб қилган АҚШнинг мурожаатини қондирмади.

5 сентябрь куни Грециядаги АҚШ элчихонаси Греция ҳукуматига Россия самолётларига Афина ҳаво ҳудудидан парвоз қилишни тақиқлашни сўраб мурожаат қилди. АҚШ рад жавобини олди, бунга сабаб эса оддий – греклар Россия билан муносабатларни бузишни исташмаяпти.

Москва Сурияга 1 сентябрдан 24 сентябргача гуманитар ёрдамни етказиш мақсадида Греция ҳудудидан парвоз қилиш учун Афинадан расмий рухсат олган эди. Греция ўз қароридан воз кечишни истамаяпти.

Охирги кунларда Сурия шимолидаги Марея шаҳри яқинида 47 киши ҳалок бўлди. Ҳозирда бу ерда “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари ва АҚШ ва Туркия ёрдам бераётган муҳолифат кучлари ўртасида фаол жанглар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, Сурия армияси жангариларни насронийлар шаҳри Маалюлдан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Жангарилар ўз одати бўйича бу ерда ҳам кўплаб черков ва ибодатхоналарни вайронага айлантириб, руҳонийларни қатл этишган.

Top