10:55 / 06.09.2015
6903

KUN.UZ дайжести: 5 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Эътиборингизга 5 сентябрь куни ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Кейинги ҳафта АҚШ Хитой компанияларига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин>>

Кейинги ҳафта АҚШ Хитой компанияларига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. CNN телеканалининг маълум қилишича, бунга сабаб сифатида ушбу компанияларнинг АҚШ молиявий тузилмалари ва йирик корпорацияларига қарши хакерлик ҳужумларига алоқадорлиги кўрсатилган... батафсил.

“Сувсоз” Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилиши ва босимининг камайишини маълум қилди>>

“Сувсоз” ДУК Тошкент шаҳри совуқ сув қувурлари тармоғида таъмирлаш-профилактик ишлар ўтказилиши ҳамда куз мавсумига тайёргарчилик кўриш мақсадида шаҳар аҳолисига Тошкентнинг баъзи ҳудудларида совуқ сувнинг вақтинчалик ўчирилиши ва босимининг камайишини маълум қилди... батафсил.

Саакашвили Украина ҳукуматини порахўрликда айблади>>

Одесса вилояти ҳокими Михеил Саакашвили видеомурожаат тайёрлаб, унда Украина бош вазири Арсений Яценюкка “фактлар тилида” айбловлар қўйди... батфсил.

Саудия қироли учун Вашингтондаги меҳмонхонага олтин мебель олиб келинди>>

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд АҚШ президенти Барак Обама билан музокаралар учун Вашингтонга ташриф буюрди. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар бермоқда... батфсил.

ОАВ: АҚШ разведкаси Германия телекоммуникацияларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятига эга бўлган>>

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Германия телекоммуникацияларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятига эга бўлган. Бу ҳақда Spiegel online интернет нашри хабар бермоқда... батафсил.

АҚШ олимлари демократик тинчлик назариясини инкор қилди>>

Америкалик сиёсатшунослар демократик тинчлик назариясини амалиётга татбиқ этиш имконияти йўқлигини тан олдилар. Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, бутун дунёда демократия ўрнатилган тақдирда ҳам демократик давлатлар ўртасида уруш келиб чиқиши мумкин... батафсил.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг янги “Зуҳд ва ҳаё” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди>>

“Ҳилол-нашр” нашриётида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб янги “Зуҳд ва ҳаё” китоби ҳамда Қуръони карим маънолари таржимасининг янги нашри тақдимот маросими бўлиб ўтди... батафсил.

ОАВ: сериаллар оиласизликни тарғиб қилмоқда>>

Ўзбекистон матбуотида хорижий сериалларни танқид остига олиш давом этмоқда. Бу сафар “Оила даврасида” газетасида чоп этилган мақолада бундай сериаллар “жентльменлик” ниқоби остида оиласизликни, палапартиш ҳаёт кечиришни тарғиб қилаётгани иддао этилди... батафсил.

Финляндия бош вазири қочқинларни ўз уйига жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди>>

Финляндия бош вазири Юха Сипили қочқинларни ўз уйига жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда... батафсил. 

“Орел и решка. Шопинг” кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган сони аксарият ўзбекистонликларда салбий таассурот қолдирди>>

4 сентябрь куни Россиянинг “Пятница” телеканали эфирида оммавий «Орел и решка. Шопинг» кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган сони эфирга узатилди. Кўрсатувнинг бу сони Самарқандда суратга олинаётгани 30 июнда маълум бўлган эди... батафсил.

“Шарқ тароналари” фестивалининг ёпилиш маросими мега шоу тусини олди>>

Х “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг бу йилги тантанали ёпилиш маросими улуғвор томошага айланди. Регистон майдонига йиғилган юзлаб чет эллик меҳмонлар ҳамда томошабинлар ансамбл фасадига туширилган уч ўлчамли (3Dmapping форматидаги) ғаройиб тасвирлар видео кетма-кетлигига гувоҳ бўлишди... видео.


Top