10:35 / 06.09.2015
5201

KUN.UZ дайжести: 5 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 5 сентябрь куни рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов ХХР бош вазири билан учрашди>>

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ХХРга ташрифи доирасида 3 сентябрь куни давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян билан учрашу ўтказди.. батафсил.

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини яралади>>

Ўзбекистон чегарачилари давлат чегарасини бузиб ўтишга ҳаракат қилган Қирғизистон фуқаросини яралади. Бу ҳақда чегара қўмитаси матбуот хизмати хабар берди... батафсил.

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари террорчилик гуруҳини ташкил қилишда айбланмоқда>>

Тожикистон ИИВ қуролли босқинчилик ва 8 нафар милиция ходимининг ўлими ҳамда террорчилик гуруҳи ташкил қилиш учун жавобгарликни мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзода зиммасига юклади... батафсил.

Россия қўшинларининг Сурияга ташланиши ҳақидаги гап-сўзлар АҚШнинг хавотирига сабаб бўлмоқда>>

Оқ Уй бош котиби Жош Эрнест Вашингтон ОАВда тарқалган Россия қуролли кучлари бўлинмаларининг Сурияга ташланиши ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётганлигини таъкидлади... батафсил.

Ўзбекистон чегарачилари чорва ўғирлаётган Тожикистон фуқаросини қўлга олди>>

Ўзбекистон чегарачилари чорва ўғирлаётган Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда чегара қўмитаси матбуот хизмати хабар берди... батафсил. 

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси йирик қўшма лойиҳалар олиб бориш зарурлигини таъкидлади>>

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук-Хённинг айтишича, икки давлатнинг иқтисодий муносабатлари самарали ривожланиб бормоқда... батафсил. 

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бангкокдаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди>>

5 сентябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати финал баҳслари ўз ниҳяосига етди. Унда баҳсларга йўл олган 10 спортчининг 8 нафари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди... батафсил. 

Генерал Назарзода тарафдорлари билан тўқнашувларда Тожикистоннинг 9 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди>>

Генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини йўқ қилиш бўйича операция давомида Тожикистон ИИВнинг 9 нафар ходими ҳалок бўлди... батафсил.

Меркель муҳожирлар билан боғлиқ вазият сабабли ўнг радикал террор хавфи юзага келишидан огоҳлантирмоқда>>

Германия канцлери Ангела Меркель Германияда муҳожирларга ҳужум қилиниши оқибатида ўнг радикал террорнинг юзага келишидан огоҳлантирмоқда.. батафсил.

Тожикистонда номаълумлар томонидан блокпост ўққа тутилиши оқибатида бир нафар милиция ходими ҳалок бўлди>>

Тожикистон пойтахти Душанбеда номаълумлар блокпостни ўққа тутиши оқибатида бир нафар милиция ходими ҳалок бўлди... батафсил.

Top