21:35 / 06.09.2015
3820

Мўғулистон ҳукумати мамлакатда туз истеъмолини 10 йил ичида 2 баробарга камайтирмоқчи

Мўғулистон ҳукумати мамлакатда туз истеъмолини камайтириш миллий стратегиясини қабул қилди, деб ёзмоқда FlashSiberia нашри.

Қайд этилишича, стратегия 10 йилга мўлжалланган.

Мўғулистон Жамоатчилик соғлиғини сақлаш миллий маркази маълумотларига кўра, Мўғулистон аҳолиси ўртача кунига 11 грамм туз, мамлакатнинг ғарбий вилоятлари аҳолиси эса 15,5 грамм туз истеъмол қилади. Бу орада Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 5 граммдан кўп туз истеъмол қилмасликни тавсия қилади.

Top