19:05 / 07.09.2015
2720

«Арсенал» мухлиси узоқ вақт давомида FIFA 15 симуляторини ўйнаб, Гиннесс рекордини қайд этди

Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлиси Крис Кук 47 соат 19 дақиқа 41 сония давомида узлуксиз равишда FIFA 15 симуляторини ўйнаб Гиннесс рекордлари китобидан жой олди. Бу ҳақда The Daily Mirror нашри хабар тарқатди.

«Кўзим шикастлангани йўқ, аммо айтишим мумкинки, бу осон бўлмади. Агар келажакда кимдир мазкур рекордни янгиласа, уни яна қайтадан ўзимники қилиб олиш учун уриниб кўришимга кўзим етмаяпти», — дейди Кук.
Британиялик мухлис шунингдек, 1993 йилдан буён чиққан барча FIFA симуляторларини ўйнаб келганини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ёшлигида қачондир, узлуксиз муддат давомида қанча вақт ўйнай олишини синовдан ўтказишни ният қилиб қўйганди.

34 ёшли мухлис канадалик Жордан Блумен ва Скотт Уиндер томонидан 2012 йилнинг август ойида ўрнатилган 47 соат 5 дақиқа узлуксиз ўйин вақти рекордини янгилашга муваффақ бўлган.

Top