16:41 / 07.09.2015
3110

Назарбоев бензин нархининг ўсиши ҳақида фикр билдирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқмўла вилоятида ўтаётган Агрофорум доирасида қилган чиқишида бензин нархининг ўсишига муносабат билдирди. “Аҳоли АИ-92/95 русумли бензин нархининг ўсишини тўғри қабул қилди.

Бу бензиннинг 30 фоизини биз Россиядан харид қиламиз. Агар шундай қилмасак, бир ойдан кейин ҳаммаси тўхтайди, умуман бензинимиз бўлмайди. Бу иқтисодиёт қонунлари, ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Биз эса очиқ божхона ҳудудидамиз, божхона йўқ, чегара очиқ. Шу боис чоралар кўриш керак, бу тўғри тушунилади деган умиддаман”, - унинг сўзларини келтиради КазИнформ агентлиги.

Шунингдек, Назарбоев танга курсининг беқарорлигини “тўғри тушуниш”га чақиргани хабар қилинга эди.

Top