12:53 / 07.09.2015
2730

Ўзбекистонда аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган 2015-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар қабул қилинди

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга қаратилган 2015-2020 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар концепцияси тасдиқланди.

Ушбу концепция қуйидаги устувор йўналишларга қаратилади:
Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган касалликлар профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш, соғлом овқатланишни тарғиб қилиш бўйича кенг миқёсдаги тушунтириш ишларини ташкил қилиш;
Таълим-тарбия ва тиббиёт муассасаларидаги овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида соҳа қонунчилигини янада такомиллаштириш;
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш йўли билан улар томонидан аҳолининг эҳтиёжларини тўла қондирадиган сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

Диетология ва соғлом овқатланиш борасида фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш, улар асосида соғлом овқатланишни ташкил қилиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йилда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон вояга етган аҳолисининг 67.2 фоизи Соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаб берган меъёрдан паст миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилади, 37 фоизи тузи меъёридан кўп бўлган овқат тановул қилади, 16.4 фоизи эса кам жисмоний ҳаракат қилади. Шунингдек, аҳолининг 20.2 фоизи ортиқча вазнга эга, 33.9 фоиз одамда юқори артериал босим бор.

Top