12:53 / 07.09.2015
16850

Ўзбекистонга ёзги об-ҳаво қайтиши кутилмоқда

Яқин кунларда Тошкентда кундуз куни иссиқ об-ҳаво 35 даражага қадар кўтарилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмат марказининг хабар беришича, 9-11 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳавонинг исиши кузатилади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража атрофида бўлади.
Тошкент ва бошқа вилоятларда эса кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда кечки об-ҳаво 10-15 даражани ташкил этса, кундузи 20-25 даражали об-ҳаво ҳукм суради.

Top