23:06 / 07.09.2015
11427

Улуғбек Қодиров “Ака” фильми учун 20 кг га семирди, “Барон” учун яна 20 кг га озди

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев “Ака” номли янги фильмни суратга олди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

Ушбу фильмда бош ролларни Акбархўжа Расулов ва Улуғбек Қодировлар ижро этди. Маълумотларга кўра, Улуғбек Қодиров фильмдаги ролни олиш учун 20 кг вазн тўплашга мажбур бўлган. суратга олиш жараёнлари якунлангач, актёр Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида иштирок этиш учун яна 20 кг га озишига тўғри келган.

Ушбу маълумотларни “Ака” фильмининг иккинчи режиссёри тасдиқлади: “Рост, Улуғбек Қодиров бу натижага эришиш учун тинимсиз спорт билан шуғулланди, у бошқа актёрларга қараганда ўзига топширилган ишга жиддий қараб, сидқидилдан бажаришга, керак бўлса, қисқа муддатда вазнини ўзгартиришга ҳам тайёр турадиган фидойи актёрлардан”.

Top