19:39 / 07.09.2015
6891

"Юра даври дунёси" фильми дунё кинотеатрларида 1 млрд доллар маблағ жамғарди

Universal киностудиясининг "Юра даври дунёси" фильми дунё кинотеатрларида 1 млрд доллардан зиёд маблағ жамғарди ва "Аватар", "Титаник" ҳамда "Форсаж-7" каби машҳурликка эришди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашрида ёзилган.

Маълум қилинишича, Колин Треворроунинг ушбу фильмининг аниқ кўрсаткичи 1,003 млрд долларни ташкил этган. Таққослаш учун, "Аватар" фильмининг шу вақтгача жамғарган даромади 2,03 млрд доллар, "Титаник" фильминики 1,53 млрд доллар, "Форсаж-7" фильминики эса 1,16 млрд долларга тенг бўлган.

Universal студиясининг жорий йилдаги умумий даромади эса 6 млрд доллар бўлган. Бу Голливуддаги киностудиялар орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Top