18:13 / 08.09.2015
2699

БМТ: Украина шарқидаги қуролли можароларда 8 мингга яқин киши ҳалок бўлди

Украина шарқидаги қуролли можаролар сабабли 2014 йил апрель ўрталаридан 2015 йилнинг 15 августига қадар 7883 киши ҳаётдан кўз юмди, 17610 киши жароҳат олди, дея хабар берди Reuters.

Бу ҳақда БМТнинг Украинада инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича мониторинг миссияси ҳисоботида маълум қилинди.

“Булар тахминий маълумотлар бўлиб, ҳақиқий рақамлар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин”, дейилади навбатдаги ҳисоботда.

Top