00:01 / 08.09.2015
2288

Ericsson Mobility Report: Дунё бўйлаб рўйхатдан ўтган SIM-карталар сони 7,2 млрд.га етди

Ericsson компанияси 2015 йилнинг 2-чораги учун Ericsson Mobility Report ҳисоботининг навбатдаги нашрини тақдим этди.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан то 30 июнига қадар 53 млндан ортиқ янги мобиль уланишлар қайд этилиб, умумий уланган SIM-карталар сони 7,2 млрд.га етди. Аслида дунё бўйича мобиль алоқадан фойдаланувчи абонентлар сони 4,9 млрд.ни ташкил қилади, бироқ уларнинг баъзилари 2 ва ундан кўпроқ SIM-карта ишлатишади.
Ушбу муддат ичида янги абонентлар сонининг кўплиги бўйича Ҳиндистон (12 млн) биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларни Мьянма (5 млн), Нигерия (4 млн), АҚШ (4 млн) ва Бангладеш (3 млн) эгаллади.

Бундан ташқари, HSPA (кенг полосали мобиль интернет) тармоқларига уланган янги абонентлар сони 140 млн нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, LTE тармоғига янги уланган абонентлар 115 млн.ни ташкил этиб, уларнинг умумий сони 740 млн.дан ошди.

Мобиль трафик охирги йил давомида 55 фоизга ўсиб, ҳозирда дунё бўйлаб бир ой давомида мобиль алоқа фойдаланувчилари 4 эксабайт (4 млн терабайт) трафик ишлатишмоқда.

Top