05:51 / 08.09.2015
2338

Falcon ракета ташувчисининг парвози 2016 йил баҳорга белгиланди

SpaceX компанияси вице-президенти Ли Розеннинг айтишича, оғир турдаги Falcon ракета ташувчисининг парвози 2016 йилнинг апрель-май ойига белгиланди, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

Falcon ерга яқин паст орбитага 53 тоннагача юк олиб чиқа оладиган энг қудратли ташувчи бўлади. Falcon Heavy ўзаро бирлаштирилган учта Falcon 9 ракетасидан ташкил топган. SpaceX ракета ташувчисининг тезлаштирувчи блокларини қайта фойдаланиш учун Ерга қайтариш режалаштирилмоқда. 

Парвоз 2013 йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ лойиҳа бир йил ортга сурилган, ундан кейин 2015 йил 28 июнда Falcon 9 парвоз пайтида портлагандан кейин музлатиб қўйилган эди.

Top