08:48 / 08.09.2015
2627

Номаълум шахс Нью-Йорк штати ҳокимининг ёрдамчисини отиб кетди

Нью-Йорк штати ҳокимининг ёрдамчиси 43 ёшли Кэри Габай оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. The New York Times нашрининг ёзишича, номаълум шахс унинг бошига ўқ узган.

Габай Кингс Каунти госпиталь марказига ётқизилди. Ҳокимнинг маълумот беришича, унинг аҳволи “унча яхши эмас”.
Айтилишича, воқеа АҚШда меҳнат куни шарафига ўтказиладиган параддан бир неча соат олдин содир бўлган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top