15:34 / 08.09.2015
5020

Ўзбекистонлик дастурчилар «Футболчилар» номли инфотизим яратишди

Тошкент ахборот технологиялари университети олимлари телевидение ва радиоузатиш соҳаси ҳамда интернет фойдаланувчилари учун "Футболчилар" ахборот тизимини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати хабар берган.

Мазкур ахборот тизим дунё футболчилари ҳақидаги ахборотни автоматлаштириш учун мўлжалланган. Дастур бутун жаҳон футболчилари ҳақидаги ахборотни ўзида жамлаган маълумотлар базасига боғланган бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчи ўзини қизиқтирган футболчи ҳақидаги барча ахборотга эга бўлади. Дастур фойдаланувчига ўзини қизиқтирган футболчи ҳақида ахборотни тақдим этади, осон ишлатилади, ҳар қандай ўртача фойдаланувчи ундан фойдаланиши мумкин.

Ушбу ахборот тизими муаллифлари Х.А.Муҳитдинов, З.Т.Ҳакимов, Ш.Т.Қосимова ва Х.А.Исмаиловга № ДГУ 03223 рақамли гувоҳнома берилди.

Top