17:14 / 08.09.2015
3440

Сўровнома: Ўзбекистонликларнинг 91.9 фоизи ўзини мамлакат фуқаролари деб ҳис қилади

“Ижтимоий фикр” маркази “Миллий ўзлик” мавзусида социологик сўров ўтказди. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар бермоқда.
Ундан кўзланган мақсад аҳолида миллий ўзлик шаклланиш жараёнининг боришини ўрганишдир, унинг структураси, омиллар ва мустаҳкамлигини ўрганишдир.

Сўровномада турли тил, дин ва миллат вакиллари иштирок этди. Шунингдек, респондентларнинг ёши, жинси ва ижтимоий келиб чиқиши ҳам ҳисобга олинди.
Ҳисоботда айтилишича, ўзбекистонликлар ўзлигида халқ билан бирлик, ватанга ва миллий маданиятга муҳаббат барқарор ривожланиб бормоқда. Таъкидланишича, бу республикада яшайдиган барча халқларга хос жиҳатдир.
Ўтган йилга нисбатан бу йилги респондентлар мамлакат тарихи ва маданияти борасидаги билимларини юқори баҳолади. Жумладан, уларнинг 97.5 фоизи Ўзбекистон тарихи ва маданиятини билишларини таъкидлашди.
Шунингдек, сўровномада иштирок этганлар суверенитетнининг ўзига хос аҳамиятини яхши тушунишини қайд этиб ўтди.

95.9 фоиз респондент ўзини Ўзбекистон фуқароси деб ҳис қилишини айтди. 91.9 фоиз эса Ўзбекистоннинг кўп миллатли давлат эканлигини, барча гуруҳларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинганлигини эътироф этди.

Top