15:53 / 08.09.2015
4560

Тошкентда "Хитой киноси ҳафталиги" бошланди

7 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида «Самимий севги» картинаси намойиши орқали Ўзбекистонда "Хитой киноси ҳафталиги" бошланди.

Шунингдек, 8 сентябрь куни Хитой делегацияси вакиллари Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида ва Республика Байналмилал маданият марказида учрашувлар ўтказишди.

Бу делегация Хитой Давлат матбуот, ноширлик, радиоэшиттиришлар, телевидение ва кинематография бош бошқармаси масъулларидан иборат бўлиб, 7-10 сентябрь кунлари давомида "Хитой киноси ҳафталиги"ни ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Цзо Яньхуэйнинг таъкидлашича, тадбирда намойиш этиладиган фильмлар орқали ўзбекистонлик томошабинлар оддий хитойликларнинг кундалик турмуш тарзи, қувонч ва ташвишлари билан танишишлари ва менталитет жиҳатдан хитойликлар ўзбекистонликларга қанчалар яқин эканликлигини ҳис қилишлари мумкин. Жумладан, кино кунларини очиб берган «Самимий севги» картинаси ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб, унда она муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади.

«Хитой делегацияси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан экспертлар даражасида учрашув ўтказишни режалаштирган бўлиб, унда фильмларни биргаликда ишлаб чиқариш, Хитойда ўзбек киноси кунларини ташкил этиш ва мазкур мамлакатда ўзбек фильмлари намойишлари сонини ошириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган», – дейди Цзо Яньхуэй.
Кино кунлари давомида Хитой киноижодкорлари томонидан сўнгги йилларда суратга олинган жами олти фильм намойиш этилиши белгиланган.

НАМОЙИШЛАР ДАСТУРИ
7 сентябрь
19:00. «Ҳақиқий севги» (Genuine Love) Шерзод Якуб.
8 сентябрь
17:00. «Или дарёси» (Never Look Back) Ван Жингуан.
19:00. «Маймунлар қироли» (The Monkey King), Чеанг Поу-Сой.
9 сентябрь
17:00. «Паром» (The Ferry), Вэй Ши.
19:00. «Хорижлик оқсоч» (When Peking Family Meets a Foreign Au Pair) Чэн Ган.
10 сентябрь
19:00. «Буюк уста» (The Grandmaster), Вонг Кар-Вай.

Намойишларга кириш бепул.

Top