09:44 / 09.09.2015
4952

“Райҳон”: кутилмаган пайтда кутилмаган ютуқлар!

Пойтахтимизда янги фаолиятини бошлаган “Райҳон” миллий таомлар кафеси хўрандалар учун ажойиб совға тайёрлади. “Ютуқли карточка” деб аталган мазкур совға кутилмаган пайтда ташриф буюрувчиларга тақдим этилади. Яъни, кечки овқатга келган хўрандалар столига ресторан маъмурияти томонидан 20 та карточка олиб келинади. Улар орасида 10 фоизлик чегирма ва “UzTE” русумли телефон аппарати яширинган ютуқли карточка бор. Харидор танлаган карточка ютуқли бўлса шу заҳоти совға тақдим этилмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мазкур ютуқли карточкалар ҳафтанинг қайси куни ёки қайси пайтда тақдим этилиши номаълум. “ Асосий мақсад харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш ва озгина бўлса ҳам қувонч ҳадя этиш”, дейди “Райҳон” миллий таомлар менежери.  

Top