15:16 / 09.09.2015
1812

McAfee антивирусининг яратувчиси АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи

McAfee антивирус таъминотини ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Жон Мак’Афи АҚШ президентлигига ўз номзодини кўрсатмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN канали хабар бермоқда. 

Мак’Афи, шунингдек, Cyber партия ҳам яратди. Номзоднинг таъкидлашича, уни ва партиясини қўллаб-қувватловчи одамлар сони кўп. “Тармоқда тарафдорларим жуда кўп. Ютушга ваъда бераман, чунки овозлар бор”, - деди у.

Шунингдек, янги номзод асосий рақиблари Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп ҳақида илиқ фикрлар билдирди ва уларни жуда ақлли инсонлар деб ҳисоблашини таъкидлади.

Top