16:06 / 09.09.2015
5255

Обама айиқ еб тугатмаган лососни еб битирди

АҚШ президенти Барак Обама айиқ еб тугатмаган лососни еб битирди. NBC каналининг Twitter орқали хабар қилишича, бу Аляскада кечаётган Running Wild шоуси съёмкалари жараёнида содир бўлган.

Шоу бошловчиси Беар Гриллс АҚШ президентига айиқ чайнаб, ташлаб кетган балиқдан тотиб кўришни таклиф қилди. Шундан сўнг у балиқ қолдиқларини пиширди ва у билан президентни меҳмон қилди.
“Крекерларимиз бўлганида балиқ янада мазалироқ бўларди”, - таъкидлади Обама тановулдан сўнг.

Обама Аляскага ташрифи доирасида шоуда ҳам иштирок этди. Минтақага ташрифдан кўзланган асосий мақсад 30-31 август кунлари Анкорижда ўтган Арктика бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш бўлди.

Top