16:15 / 09.09.2015
20070

Саҳрои Кабирда бошланган қум бўрони Ўзбекистонгача етиб келди

Саҳрои Кабирда бошланган кучли ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудига етиб келди. Бу ҳақда “Метеоновости” агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Қорақалпоғистон ҳудудида шамол тезлиги 25 км/соатни ташкил қиладиган қум бўрони қайд қилинган.

Қум бўрони Яқин Шарқда Сурия, Ироқ, Ливан, Исроил, Фаластин, Иордания ва Кипр ҳудудидан ўтган. Айни пайтда у Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Жаслиқ шаҳарчасида қайд қилинди.

Top