15:26 / 09.09.2015
2064

Швейцария Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

2015 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Штефан Клёцлини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матюуот хизмати хабар берган.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Швейцария муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, 2014 йилнинг ноябрида Швейцария Конфедерацияси президенти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Дидье Буркхалтернинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Президент Ислом Каримов билан бўлиб ўтган муфассал музокаралар олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва икки томонлама алоқаларга янги тус бериш имконини яратди.

Суҳбат чоғида мунтазам вазирликлараро мулоқотлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, парламентлараро алмашинувларни йўлга қўйиш, икки давлат бизнес доираси вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Top