15:42 / 09.09.2015
4488

ТИВ: Россия янги санкцияларга тайёрланиши керак

Донбассдаги воқеалар қандай ривожланишига қарамай, АҚШ ва ИЕ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишда давом этади. Бу ҳақда Россия ТИВ ўринбосари Сергей Рябков RAE-2015 кўргазмаси чоғида маълум қилди.

“Ўйлашимизча, айрим йўналишларда, Донбассдаги воқеалар қандай ривожланишига қарамай, АҚШ ва ИЕ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишда давом этади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

“Халқаро молиявий хизмат кўрсатиш соҳасида АҚШ ва ЕИдаги ҳамкасбларимиз барча тирқишларни беркитиш учун бутун имкониятларини ишга солишади. Биз буни тушунамиз ва шу шароитларда ишлашга ўрганамиз”, - қўшимча қилди у.

Top