10:15 / 09.09.2015
3228

Тожикистон шарқида 7 жангари қўлга олинди

Тожикистон шарқида генерал Абдуҳалим Назарзоданинг етти нафар тарафдори қўлга олинди, яна бир жангари йўқ қилинди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” агентлиги мамлакат қуролли кучлар тизимидаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Айни пайтда пойтахт Душанбе шаҳридан 150 километр масофадаги Рамит дарасида махсус амалиётлар давом эттирилмоқда.

Ахборот манбасининг маълум қилишича, айни пайтда қўлга олинган генерал тарафдорлари сони 72 нафарга етди.

Сешанба, 8 сентябрь куни Тожикистон бош прокуратураси Назарзодага нисбатан жиноий иш қўзғатиб, унга сиртдан давлат тузумини ўзгартириш, терроризм, қўпорувчилик ва экстремистик тузилма ташкил этганлик айблари қўйилди. Шунингдек, 4 сентябрга қадар Тожикистон Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган айбланувчининг мол-мулкларини рўйхатга олиш бошланди.

Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, 4 сентябрь куни Душанбе ва пойтахтга туташ Ваҳдат туманида милиция бўлинмаларига уюштирилган ҳужумлар натижасида 4 нафар милиция ходими ва 4 ОМОН жангчиси ҳалок бўлган эди.

Top