12:12 / 09.09.2015
3771

Туркманистон Қозоғистон билан визасиз режимни бекор қилди

Туркманистон Қозоғистон билан визасиз режимни бир томонлама тартибда вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Манғишлоқ вилояти давлат даромадлари департаментининг маълум қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг чегара туманларига ташрифи муносабати билан хавфсизлик чоралар кучайтирилган ва визасиз режим 12 сентябрга қадар тўхтатиб қўйилган.

Маълумки, Манғишлоқда яшовчи фуқаролар Туркманистоннинг Балқан вилоятига визасиз ўтиб қайтиши ва қўшни давлат ҳудудида 5 кун давомида бўлишига рухсат берилган эди. Ҳафта охирига қадар бу қоида тўхтатиб турилади.

Top