05:47 / 10.09.2015
2035

Ироқ бош вазири ҳукуматнинг 123 нафар мансабдор шахсни ўз лавозимидан бўшатди

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ободий 123 нафар вазирлар ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларни ўз лавозимидан бўшатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, бундай қарор коррупцияга қарши курашиш дастури доирасида қабул қилинди.

Хабарда айтилишича, мансабдор шахсларнинг бир қисми пенсияга жўнатилди.

Аввалроқ Ироқ бош вазири вице-президент ва бош вазир ўринбосари лавозимларини қисқартириши ҳақида қарор қабул қилгани маълум қилинган эди. Бу лавозимларнинг қисқартирилиши сабаблари айтилмаган.

Top