07:45 / 10.09.2015
2207

JPMorgan Лондондаги металлар биржасидаги савдолардан воз кечмоқда

JPMorgan Chase & Co банки вакиллари Лондондаги металлар биржаси (LME) савдо залини борган сари кўпроқ мижозлар электрон савдога ўтаётгани боис тарк этадиган бўлишди

Лондондаги металлар биржаси савдолар очиқ майдонда ўтказиладиган Европадаги охирги савдо майдони ҳисобланади. Бу ерда биржа аъзолари шахсан ўзлари савдо залида ўтириб, савдолар пайтида баланд овозда бақириб савдолар ўтказиш тизимидан фойдаланадилар. Бу савдолар савдо залида ҳеч қандай электрон воситаларсиз ўтказиладиган савдолар ҳисобланади.

JPMorgan бундай савдолар туридан электрон савдолар фойдасига воз кечмоқда. JPMorgan хом ашё бўлими бошлиғи Майкл Камачо “мижозларнинг қарашлари ўзгаргани ва ҳозирда LME’даги шартномаларнинг катта улуши электрон савдога ўтаётганини” таъкидлаб ўтди.

АҚШ банки LME’дан кетганидан кейин биржада 9та компания, жумладан Societe Generale SA, Sucden Financial Ltd. ва INTL FCStone Inc. қолади.

Top