10:57 / 10.09.2015
2545

«МЮ» етакчилари Луи ван Гаалга машғулот жараёни бўйича эътироз билдиришди

«Манчестер Юнайтед» футболчилари бош мураббий Луи ван Гааал ўтказаётган машғулот жараёнига нисбатан ўз норозиликларини билдиришди.

Уларнинг фикрича, голландиялик мутахассис машғулот жараёнида ҳаддан ташқари оғир услублардан фойдаланмоқда. Футболчилар эса майдонда кўпроқ эркинлик бўлишини исташмоқда.

The Times нашрида ёзилишича, «Манчестер Юнайтед»нинг етакчи футболчилари ўзаро йиғилиш ўтказишди ва ўз эътирозларини Луи ван Гаалга билдиришди. Жамоанинг унчалик муваффақиятли бўлмаган стартига сабаб сифатида шуни кўрсатилган. Ўйинчилар мураббийга «МЮ»нинг ўйинида кўпроқ ижодкорлик имкон берилишини сўрашди.

Маълумотларга кўра, мазкур суҳбат туфайли машғулот жараёнига қандайдир ўзгартиришлар киритилмаган.

Top