08:46 / 10.09.2015
2467

Норвегия ИШИДга ўзининг асирликдаги фуқароси учун пул тўлашдан бош тортди

Норвегия ҳукумати ИШИД жангариларига Сурияда ўғирлаб кетилган ўз фуқароси учун пул тўламасликка қарор қилди, дея маълум қилди Скандинавия қироллиги бош вазири Эрна Сульберг махсус матбуот анжумани чоғида. Бу ҳақда Dagbladet нашри хабар берди.

“Биз ўз нуқтаи назарларимиздан воз кечолмаймиз. Жангарилар талабини бажариш билан биринчи навбатда террористлар нишонига айланиши мумкин халқимиз ҳаётини хавф остига солиб қўйишимиз мумкин”, – деди бош вазир.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, гаровга олинганни озод қилиш учун тезкорлик билан инқироз штаби тузилган бўлиб, унинг таркиби давлат дипломатлари, ҳарбийлар ва махсус хизмат ходимларидан иборат эканини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда гаровдаги фуқаро Сурия ҳудудидаги турли қуролли жангарилар қўлидан-қўлига ўтаётган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирги маълумотлар шафқатсизлигини чегара билмас ИШИД жангарилари уни сотиб олишни сўрашмоқда.

Top