19:02 / 10.09.2015
5504

«O'zMinda» Chevrolet Aveo учун янги бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқда

2015 йилнинг охирига қадар «O’zMinda» Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси «S&T Motiv» Жанубий Корея компанияси билан келишуви доирасида қўшимча инвестиция жалб этиб, замонавий ва юқори технологик ишлаб чиқариш линиясини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Мазкур ишлаб чиқариш линиясида янги Т-250 лойиҳаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. Лойиҳани ривожлантириш дастури доирасида эса ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сони ва уларнинг сифат назоратини ошириш кўзда тутилган.

Бугунги кунда корхона Cobalt, Nexia, Damas, Matiz русумидаги автомобиллар учун хавфсизлик тизими қисмлари, хусусан, спидометрлар, эшик тутқичлари, эшик ва ўт олдириш тизими қулфлари ҳамда автомобил соатларини ишлаб чиқармоқда.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг комплект автомобил таркибий қисмларини ишлаб чиқаришга тенг. 2014 йил охирига қадар корхона 220 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотларни экспорт қилган.

Top