23:28 / 10.09.2015
2176

Хамес Родригес жароҳат туфайли 1 ойга сафдан чиқди

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес сон қисмидан олган жароҳати туфайли сафдан чиқди, деб ёзмоқда Marca.

Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли футболчи Колумбия ҳамда Чили терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви вақтида майдонни муддатдан олдин тарк этишга мажбур бўлган. Ўтказилган тиббий текширув натижасида футболчи чап оёғининг сон қисмидаги мушаклар узилиши аниқланди. Тахминларга кўра, Хамес 1 ой муддатдан сўнг майдонга қайтади.

Маълумот учун, 2015/2016 йилги Испания чемпионатининг 2 турида Хамес 2та гол ҳамда 1та голлик узатмага муаллифлик қилди.

Top