16:11 / 10.09.2015
6216

Хитой валютаси курси яна пасайди

Хитой халқ банки юань курсини 0.22 фоизга туширди. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, Хитой валютасининг амалдаги қиймати 1 долларга нисбатан 6.3772 юанни ташкил қилмоқда.

Bank of East Asia таҳлилчиси Кеникс Лайнинг фикрича, Хитой молиявий регулятори курсни ушлаб туришга қаратилган харажатларни бироз қисқартиришга мажбур бўлган, негаки август ойининг ўзидаёқ ХХРнинг олтин-валюта захиралари 93.9 млрд долларга қисқарган. 2015 йилнинг мартидан деярли ўзгармаган юань курси жорий ойда 4 фоизга тушиб кетди.

Top