15:01 / 10.09.2015
1986

ХХР иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажми 8 ой ичида 9.2 фоизга ўсди

Хитой иқтисодиётига киритилган хорижий инвестициялар ҳажми охирги 8 ой ичида 85.34 млрд долларни ташкил қилди. ХХР тижорат вазирлиги тарқатган ҳисоботга кўра, бу 2014 йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 9.2 фоизга кўпроқдир.

Таъкидланишича, август ойининг ўзида бу борадаги ўсиш 22 фоизга ўсиб, 8.71 млрд долларга етган.
2015 йилнинг январидан Хитой иқтисодиёти бир қатор сезиларли зарбаларга учраб, мамлакатда фонд биржалар тушкунлиги ва ЯИМ ўсишининг секинлаши кузатилди. Шунга қарамай, ҳисоботдан маълум бўлишича, инвестициялар ҳажми ўсишда давом этмоқда, бу эса хорижий инвесторларнинг Хитой иқтисодиётига бўлган ишончи йўқолмаганлигидан далолат беради.

Мамлакатнинг молиявий регуляторлари вазиятни ўнглаш учун иқтисодиётга 236 млрд доллар киритишларига тўғри келди.

Top